«бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» тегли мақолалар


Меҳнат вазирлигида ишга жойлаштириш билан боғлиқ учта коррупцион ҳолат аниқланди — Нозим Хусанов
18 август 2022, 15:17

Меҳнат вазирлигида ишга жойлаштириш билан боғлиқ учта коррупцион ҳолат аниқланди — Нозим Хусанов

Шу йилнинг 6 ойи давомда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ходимлар учта ҳолатда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш учун пул талаб қилгани аниқланди, дея маълум қилди вазир Нозим Хусанов. «Бу ҳолатлар учраётган соҳа масъуллари билан ишлашга ҳаракат қиламиз», — деди у.

6 ойда муносиб меҳнат шароити яратилмагани оқибатида 116 киши вафот этди — Меҳнат вазирлиги
18 август 2022, 09:00

6 ойда муносиб меҳнат шароити яратилмагани оқибатида 116 киши вафот этди — Меҳнат вазирлиги

Йил бошидан бери иш жойида муносиб меҳнат шароитлари яратилмаганлиги натижасида 398 та бахтсиз ҳодиса юз берди. Бунинг оқибатида 116 киши ҳалок бўлди, 317 киши оғир ва енгил турдаги тан жароҳатлари олди. Энг кўп бахтсиз ҳодисалар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятларида содир бўлди.

Меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор жаримага тортилди — Меҳнат вазирлиги
17 август 2022, 16:05

Меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор жаримага тортилди — Меҳнат вазирлиги

Йил бошидан бери 14 мингдан ортиқ ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилиб, 41 150 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шунга кўра, 5935 нафар мансабдор 12 млрд 57 млн сўмлик жаримага тортилди. Қонунбузарликлар кўпроқ — Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларида учрамоқда.

Йил бошидан буён Россиядан 133 минг меҳнат муҳожири қайтиб келди
6 апрель 2022, 10:23

Йил бошидан буён Россиядан 133 минг меҳнат муҳожири қайтиб келди

Йил бошидан буён Россиядан Ўзбекистонга 133 минг нафар меҳнат муҳожири қайтган бўлса, шундан 50 минг нафари март ойида келди, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги. Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар ўртасида ўтказилган сўров респондентларнинг 60 фоизи ҳали қайтишни режалаштирмаганини кўрсатди. Шунингдек, Россияда иш ҳақини вақтида ололмаётган ўзбекистонликлар сони кескин ортгани айтилди.

2021 йилда 52 мингдан кўпроқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилган
25 январ 2022, 09:44

2021 йилда 52 мингдан кўпроқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилган

Меҳнат вазирлиги 2021 йилда 52,5 минг ҳолатда меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганини маълум қилди. Уларнинг энг кўпи иш ҳақини тўламаслик, бўш иш ўринларни яшириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш билан боғлиқ. Натижада 11 мингдан ортиқ мансабдорга нисбатан 20 млрд сўмдан ортиқ жарималар қўлланилган.

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
1 ноябр 2021, 11:37

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат бўйича ўтказилган мониторингда 65 нафар мансабдор шахсга жами 198 млн 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди. Мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.

Кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаяпти — меҳнат вазири
24 май 2021, 12:18 1

Кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаяпти — меҳнат вазири

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаётганини, уларни яратиш учун имконият яратиб бериши кераклигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, 2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 10,5 фоизга тенг бўлган.

2020 йилда 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилган
3 феврал 2021, 17:53

2020 йилда 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилган

Давлат меҳнат инспекцияси ўтган йили 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилганини маълум қилди. Унга кўра, 11 621 та ҳолатда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизликка амал қилинмаган бўлса, яна 4 301 та ҳолатда иш ҳақи вақтида тўланмаган. Энг кўп қонунбузилиш халқ таълимига — 4 731 та ҳолатда раҳбарлар томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларга нисбатан ноҳақлик қилишга тўғри келмоқда.

Меҳнат вазирлиги: қарийб 900 нафар бангладешликка Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи берилмаган
11 ноябр 2020, 14:57

Меҳнат вазирлиги: қарийб 900 нафар бангладешликка Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи берилмаган

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарийб 900 нафар бангладешликка Ўзбекистонда ишлаш учун рухсат берилмаганини айтди. Uzbekistan GTL ва ENTER Engineering ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқномани олиш юзасидан мурожаат қилмаган. Мазкур ҳолатга Қонунчилик палатаси депутати муносабат билдириб, «Ўзимизникиларнинг ризқини қирқиши қанчалик тўғри бўларкин?» — деди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг